Қайднома

Қидирув

«Насаф» «Навбаҳор»га қарши машғулотларни бошлади

«Насаф» «Навбаҳор»га қарши машғулотларни бошлади

  04.07.2018 11:39
  0
  474
«Насаф» «Навбаҳор»га қарши машғулотларни бошлади

Жамоамиз қисқа танаффусдан сўнг, бугун ўз қароргоҳида йиғилди ва 8 июл куни бўладиган 16-тур доирасидаги “Навбаҳор” жамоасига қарши учрашувга тайёргарликка киришди.

Ўзаро келишувга асосан жамоамиз таркибини Драган Черан, Игорь Голбан, Славко Лукич, Жаҳонгир Алиев, Жасур Ҳасанов ва Санжар Рашидовлар тарк этишди. Бу футболчиларга клубимиз раҳбарияти ва барча ишқибозлар номидан ўзларининг мазмунли ўйинлари учун ташаккурлар билдириб қоламиз. Уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Қолган футболчиларимиз жамоамиз билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашуви 8 июл якшанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда соат 21:00да бошланади.

 

"Насаф" матбуот хизмати


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz