Қайднома

Қидирув

Расман: «МЮ» янги дарвозабон сотиб олди

Расман: «МЮ» янги дарвозабон сотиб олди

  04.07.2018 14:17
  0
  625
Расман: «МЮ» янги дарвозабон сотиб олди

«Манчестер Юнайтед» клуби «Сток Сити» дарвозабони Ли Грант билан шартнома имзолади. Бу ҳақда манкунианликлар расмий сайти хабар тарқатди. 35 ёшли посбоннинг трансфер нархи ва у билан қанча муддатга шартнома тузилгани ҳозирча маълум қилинмади.

«Эсимни таниганимдан бери "МЮ"га сафида ўйнаш — менинг орзум эди. Бундай имкониятни қўлдан чиқара олмасдим. Тарихий жамоанинг бир бўлагига айланганимдан ҳайратдаман. Дунёнинг энг яхши футболчилари билан ёнма-ён ўйнаб, улардан кўп нарса ўрганишга, ўсишга эришишга тайёрман. Ўз навбатида жамоага ёрдам бериш учун ўз тажрибамни ишга солишни истайман», — деди Грант.

Грант 2016 йилдан бери «Сток» дарвозасини қўриқлаб келди. Ундан аввал у «Дерби Каунти», «Бёрнли», «Шеффилд Уэнсдей» ва «Олдхэм Атлетик» клубларида ўйнаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz