Қайднома

Қидирув

Фарғонада «Футбол ҳамма учун» деб номланган мусобақа ташкил қилинди

Фарғонада «Футбол ҳамма учун» деб номланган мусобақа ташкил қилинди

  04.07.2018 22:39
  0
  448
Фарғонада «Футбол ҳамма учун» деб номланган мусобақа ташкил қилинди

Мамлакатимизда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Фарғона футбол ассоциацияси вилоятнинг энг чекка ҳудудлари бўйлаб футбол мусобақалари ташкил этди.

Турнирнинг илк босқичи Сўҳ туманида ўтказилди. "Футбол ҳамма учун" деб номланган мусобақада Сўҳ туманидаги маҳалла ёшлари спортнинг мини-футбол тури бўйича беллашдилар. Унда 2007, 2008 ҳамда 2009-йилда туғилган болалар ўзаро беллашдилар.

Финалдаги "Ровон" ҳамда "Чашма" футболчилари ўртасидаги ўйинда "Ровон" жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар Фарғона футбол ассоциацияси томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шу ўринда, Сўҳ тумани ҳокимлиги ва туман Ёшлар иттифоқи вакиллари вилоят футбол ассоциациясига ташкил этилган турнир учун миннатдорчилик билдиришди.

"Футбол ҳамма учун" турнирининг иккинчи қисми Шоҳимардон қишлоғига кўчди. 100 нафарга яқин маҳалла болалари ўртасидаги турнир ҳам қизғин руҳда кечди. "Насриддинбой" ва "Дашариқ" маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар финалга қадар етиб боришди.

Беллашувни фарғоналик ёш ҳакам Ойбек Аъзамжонов бошқариб борди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, якуний натижа пенальтилар сериясига кўра белгиланди. Унда "Насриддинбой" жамоаси ғолиб келди. Финал баҳсидан сўнг ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Нафақат ғолибларга, балки мусобақанинг барча иштирокчиларига Фарғона футбол ассоциацияси томонидан медаль, диплом, футбол тўплари, формалар ҳамда адабий китоблар совға тарзида тақдим этилди.

Шунингдек, турнирни барча ўйинларини қизиқиш билан кузатиб борган имконияти чекланган болаларга ҳам "турнирнинг энг яхши мухлиси" номинацияси остида совғалар топширилди. Фарғона футбол ассоциацияси йил давомида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида мана шундай турнирларни ўтказишни режа қилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz