Қайднома

Қидирув

VAR тизими идеалликка яқинми ёки яна Неймар ҳақида

VAR тизими идеалликка яқинми ёки яна Неймар ҳақида

  05.07.2018 08:02
  0
  634
VAR тизими идеалликка яқинми ёки яна Неймар ҳақида

ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуижи Коллина ЖЧда қўлланилаётган видеотакрорлар тизимига юқори баҳо бермоқда. «VAR идеал ҳолатда эмас, аммо унинг ёрдамида чиқарилаётган қарорларнинг 99,3 фоизи тўғри чиқмоқда. Демак, тизим идеалликка жуда яқин. Бизни видеотакрорларни кўриш учун кетадиган вақт хавотирга солаётганди. Лекин ЖЧ-2014 билан солиштирсак, Россияда соф ўйин вақти нисбатан кўп бўлмоқда. Дейлик, ҳакамлар қўшимча вақт белгилашда оқилона иш тутишмоқда. Мана, VAR воситасида текширилган 335та вазиятни обдон кўриб чиқдик. 1та ўйинда ўртача ҳисобда 3,2та сариқ карточка кўрсатилаётгани — клублар ўртасидаги халқаро ва миллий турнирлар даражасига тенг. Атиги 3та қизил карточка эса футболчиларда ўзаро ҳурмат жойида эканлигини кўрсатмоқда», - деди Коллина.

Неймарнинг қулаши баҳона...

Бразилиялик Неймар Коста-Рика термасига қарши кечган 2-тур ўйини (2:0)да асосан 2та ҳолат билан эсда қолди:

1. Ҳакамга нолиш, қулашлар ва VAR воситасида аниқланган ЖЧдаги биринчи симуляция.

2. Қўшиб берилган вақтда мўъживазий дақиқа: альфа-финт, гол ва қувонч кўз ёшлари.

Натижада ҳужумчига эътибор янада ошди. Хусусан, Бразилиянинг Куяба шаҳридаги Malcom бари соҳиби серблар билан ўйин олдидан ўзига хос ваъда билан чиқди: «Неймарнинг майдонга ҳар бир қулаши учун мижозларга 50 мл хуштам Shotmalcom ичимлиги бепул қуйиб берилади». Бар 170 кишига мўлжалланган бўлиб, у Бразилия терма жамоаси ўйини вақти лиқ тўлади. Ваъда қилинган миқдордаги алкоголь ичимлиги баҳоси эса 30 риалга тенг. Хуллас, кузатувчилар муассасада ўтириб олиб, барчасини ҳисоблаб чиқишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz