Қайднома

Қидирув

Неймар мундиалдаги ўйинларининг 14 дақиқасини ётган ҳолда ўтказди

Неймар мундиалдаги ўйинларининг 14 дақиқасини ётган ҳолда ўтказди

  05.07.2018 11:17
  0
  424
Неймар мундиалдаги ўйинларининг 14 дақиқасини ётган ҳолда ўтказди

RTS Sports нашри «ПСЖ» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар унга нисбатан қоида бузилганидан кейин ўйин вақтини қанчалик чўзишини ҳисоблаб чиқди.

Нашрнинг маълумотига кўра, бразилиялик футболчи мусобақанинг 4 та ўйин давомида 13 дақиқаю 50 сония майдонда ётган. Унга нисбатан эса 23 маротаба қоидабузарлик амалга оширилган.

Неймар Мексикага қарши 1/8 финал ўйинида энг кўп майдонда ётган – 5 дақиқа 30 сония.

Бразилияликлар чорак финалда Бельгия терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув 6 июль куни соат 23:00да бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz