Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» – «Бухоро» учрашуви превьюси

«Пахтакор» – «Бухоро» учрашуви превьюси

  05.07.2018 14:56
  0
  507
«Пахтакор» – «Бухоро» учрашуви превьюси

Суперлиганинг 16-турида мухлислар “Пахтакор” ва "Бухоро" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Охирги йилларда ушбу жамоалар тўқнашуви кескин курашлар остида кечмоқда. Чемпионатлар доирасида клублар 51 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 35 беллашувда зафар қучишган, 7 ўйинда "Бухоро" ғолиб чиққан.

9 учрашувда жамоалар дуранг ўйнашган. “Пахтакор” 107 гол уриб, дарвозасидан 35 тўп олиб чиққан. Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида юқори поғоналарни банд этиб туришибди. Бу эса беллашув аҳамиятини янада оширади.

Тошкентдаги ўйинларнинг 22тасида “Шерлар” устун келишган. 2 учрашувда дуранг ва фақат бир бор меҳмонлар ғалабаси кузатилган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2005 йил қайд этилган. Бухорода “Пахтакор” 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жамоамиздан беллашувни сариқ карточкалар сабабли Исмоил Гонсалвеш ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасидаги 52-тўқнашув 8 июль, якшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz