Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Белгия Бразилияни уйга жўнатиб юборди

ЖЧ-2018: Белгия Бразилияни уйга жўнатиб юборди

  07.07.2018 01:03
  0
  530
ЖЧ-2018: Белгия Бразилияни уйга жўнатиб юборди

ЖЧ-2018 мусобақаси чорак финалидан ўрин олган Бразилия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда Европа вакилларининг қўли баланд келди.

Учрашув бразилияликларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш Бельгия терма жамоасига насиб этди. 13-дақиқада Носир Шадли бурчакдан тўпни жарима майдонига ошириб берди, у ерда Фернандиньо тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шундан сўнг ҳам Бразилия футболчилари ҳужум ташкил қилишдан тўхташмади, бироқ ҳимоячиларнинг зич ҳаракати ва Тибо Куртуанинг сейвлари бельгияликларни голлардан сақлаб қолди.

31-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Бельгия қарши ҳужумдан унумли фойдаланди, тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Ромелу Лукаку якка курашда Фернандиньони ортда қолдирди ва тўпни Кевин Де Брюйнега узатди, ярим ҳимоячи жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини урди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ Бразилия устунлигида ўтди ва Бельгия барча вакиллари билан ҳимояланди.

Ўйиннинг 76-дақиқасида Ренато Аугосто Филиппе Коутиньонинг узатмасидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди.

ЖЧ-2018
¼ финал

Бразилия – Бельгия 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 13, автогол Фернандиньо, 0:2 – 31 де Брюйне, 1:2 – 76 Ренато Аугусто.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Ренато Аугусто, 73), Фернандиньо, Коутиньо, Виллиан (Фирмино, 46), Неймар, Габриэл Жезус (Дуглас Коста, 58).

Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Феллайни, Шадли (Вермален, 83), де Брюйне, Витцель, Азар, Лукаку (Тилеманс, 87).

Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (47), Менье (71), Фернандиньо (85), Фагнер (90)

 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz