Қайднома

Қидирув

Сенегалликлар шунчаки, супер!

Сенегалликлар шунчаки, супер!

  07.07.2018 10:00
  0
  311
Сенегалликлар шунчаки, супер!

Ҳа, Россияга олис Африкадан келган сенегалликлар жаҳон чемпионатига ўзгача файз бағишлашди. Тўғри, мамлакат миллий жамоаси жуда яхши таассурот қолдирган бўлсада, «плей-офф»га чиқолмади. Муҳими, жамоа лагерида ҳам, унинг мухлислари зонасида ҳам қувноқлик, хушкайфият ҳукм сурди. Оддий айтганда, асабийлик ёки ҳаяжон ўрнига ўйин-кулгу ва рақслар. Дейлик, машғулотлар жараёнида бутун жамоа бирданига сенегалликларга хос эҳтиросли қўшиқ ва рақсга берилиб кетган ҳолатлар ҳам кузатилди. Қандай гўзаллик! Умуман, Сенегал миллий жамоасига боғлиқ ноодатий фактлар шу қадар кўпки, шунчаки, қойил қоласиз. Bombardir.ru сайти ижодкорлари уларнинг айримларини алоҳида ажратиб кўрсатишни маъ-қул билди.

Ярим ҳимоячи Шейху Куяте бир сафар Россия Премьер-лигасида ўйнашдан бош тортган ва «Динамо» таклифини нега қабул қилмаганини оддийгина изоҳлаганди: «Рус лигаси мени қизиқтирадиган чемпионатлар қаторига кирмайди. Биламан, жамоаларда катта маблағ бор, бироқ профессионал футболчи сифатида спорт масаласини биринчи ўринга қўйишга одатланганман».

Яна бир ярим ҳимоячи - Шейк Н~Дойе ЖЧ-2018нинг энг вазни оғир иштирокчиларидан биридир. Қизиғи, тарозида 90 килограмм тош босадиган «Бирмингем» вакили болалигида паркур (сакраш мусобақаси) билан бинойидек шуғулланган экан.

Баду Н~Диайе эса тақдир тақозосига кўра, фаолияти давомида Норвегиянинг «Боде-Глимпт» клубига ижара келишуви бўйича ўтгану шимол мамлакатида биринчи куниёқ даҳшатга тушган. Яъни эрталаб эшикни очган африкалик йигит бутун атрофни оппоқ қор қоплаганини кўргач, беихтиёр бақириб юборган. Чунки у бунга қадар қорли манзарани фақат телевизор орқали кўрган эди.

Идрисса Гейе - ҳақиқий жангчи, бироқ шунинг баробарида интервью беришга уялади. Унинг футболкаси орқасига фамилияси эмас, «Гана» ёзуви туширилган. Футболчи шу орқали бобосига ҳурмат бажо келтирмоқда.

Бальде Кейта вақтида «Барселона» академиясида таҳсил олган. Бироқ уни ҳайдашган. Нега? Гап шундаки, қувноқ Бальде бир сафар жамоадоши ётадиган жойга муз солиб қўйганди. Кейинчалик унда ортга қайтиш имконияти туғилди, бироқ ўзи хоҳламади. Ваҳоланки, Кейта Испания термасида ўйнаши ҳам ҳеч гап эмасди. Дейлик, сенегаллик йигит бир марта Каталония терма жамоаси сафида майдонга тушган.

Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Алу Сиссе ҳозирнинг ўзида бутун Африканинг бош умиди сифатида таърифланмоқда. Унинг ўта нохуш фожиадан кейин ўзини тиклаб олгани эътиборга молик. Зеро, 2002 йилнинг сентябрида паромдаги фалокатда Алунинг 12 нафар қариндоши ҳаётдан кўз юмганди.

Сенегалликлар 1-турда Польша термаси устидан қозонилган ғалабани майдоннинг ўзида ўзига хос рақс саҳнаси билан нишонлашди. Жамоа фанатлари эса ўйиндан сўнг бутун стадионни чиқиндидан тозалаб чиқишди. Қойил, тасанно!

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz