Қайднома

Қидирув

Салим Мустафоев - «Қизилқум» футболчиси

Салим Мустафоев - «Қизилқум» футболчиси

  07.07.2018 12:46
  0
  420
Салим Мустафоев - «Қизилқум» футболчиси

Мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафида бошлаган Салим Мустафоев энди фаолиятини Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси таркибида давом эттиради.

Салим Мустафоев «Қизилқум» билан 1,5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ўзаро келишувга кўра 27 ёшли самарқандлик футболчи 2019 йилнинг 30 ноябрига қадар Навоий шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилади. "Қизилқум" бугун Мустафоевни ўз ўйинчиси сифатида ПФЛ рўйхатидан ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, фаолиятини «Динамо» таркибида бошлаган Салим Мустафоев 2013 йилдан буён «темирйўлчилар» сафида тўп суриб келаётган эди. Жорий йилги мавсумда тажрибали футболчи миллий чемпионатимиз доирасида фақатгина 1та учрашувда майдонга тушди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz