Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» – «Локомотив»: ўзаро ўйинлар тарихидан

«Қўқон-1912» – «Локомотив»: ўзаро ўйинлар тарихидан

  07.07.2018 13:36
  0
  481
«Қўқон-1912» – «Локомотив»: ўзаро ўйинлар тарихидан

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, PEPSI суперлигаси 16-турида жамоамиз Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 7 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 4 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 15-5, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 15 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 3 тани ташкил этади.

Нас1

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

7.04.2018 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1

25.10.2017 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

Факт: Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган 3 та учрашувнинг иккитасида дуранг натижа қайд этилган.

385-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 385 -ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 384 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 137 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 56 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 191 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 512 – 713. Умумий очколар 467тани ташкил этади.

Нас

PEPSI  Суперлига 16-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 385-ўйини сифатида тарихда қолади.

Ҳакамлар

Турнинг қизиқарли кечиши кутилаётган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

photo_2018-05-01_13-26-44 (1)

Ушбу ҳакам Pepsi Суперлиганинг 9-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувини ҳам бошқарганди. Ўша баҳсда вкакилларимиз ғалаба қозонишган.

Pepsi Суперлига. 16-тур

9 июль (душанба)

“Қўқон-1912” – “Локомотив”

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр. Буров (Тошкент), Даулетбай Жалимов (Нукус).

Назоратчи – Константин Смирнов (Қарши).

Комиссар — Маъмур Саидқосимов.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви 9 июль куни Қўқондаги “Марказий” стадионда соат 19:00да бошланади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўйнайди. Учрашув соат 17:30да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Барча мухлисларимизни стадионга чорлаб қоламиз.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz