Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: ҳакамлик масаласи

Pepsi Суперлига: ҳакамлик масаласи

  08.07.2018 00:26
  0
  847
Pepsi Суперлига: ҳакамлик масаласи

14та турдан сўнг Pepsi Суперлига ўйинларини бошқарган 14 нафар ҳакам номини билиб олдик. Улар орасида жаҳон рекордчиси Равшан Эрматов ҳам, ҳакамлик мактабимиз умиди Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам бор.

Жами 84та ўйинда ҳакамларнинг бевосита иштироки билан 6 марта иккинчи сариқ карточка орқали «қизил», 7та тўғридан-тўғри четлатиш, 25та пенальти юз берди.

Бу борадаги «тўлиқ комплект» фақат Владислав Цейтлинда учрайди - 8 ўйин, 18та «сариқ», 1та иккинчи сариқ карточка орқали «қизил», 1та тўғридан-тўғри четлатиш, 5та пенальти.

5 КИШИЛИК ГУРУҲ

11 май санасида Суперлига 11-турининг марказий ўйинида мамлакатимизнинг икки гранд жамоалари - «Насаф» ҳамда «Пахтакор» ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашувда Суперлига тарихида илк марта 5 нафар ҳакамдан иборат гуруҳ иш олиб борди.

Учрашув бош ҳаками - Равшан Эрматов бўлса, унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Дарвоза чизиғида эса Валентин Коваленко ҳамда Аҳрол Рисқуллаев ишлашди. Захира ҳаками вазифасини А. Нажафалиев бажарди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати биринчи лигаси 3-туридан ўрин олган «NBU-Осиё» - «Зомин» жамоалари ўртасидаги ўйинда ўзбек футболи тарихида илк бора дарвоза чизиғидаги ҳакамлар синовдан ўтказилганди.

ҲАКАМЛАРНИНГ ЧЕТЛАТИЛИШИ

7 апрель. Pepsi Суперлига 5-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Қўқон-1912» учрашувида бош ҳакам Валентин Коваленкога ёрдам берган Акбар Қувватов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланиши ҳақида маълумотлар берилганди.

Мазкур ўйиндан кейин ЎФА Ҳакамлар қўмитаси учрашувни бошқариб борган Валентин Коваленконинг ҳам хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқди.

Хулосага кўра, ўша учрашув бош ҳаками ўйинга яхши тайёргарлик кўрмагани, натижада бир қатор вазиятларда, жумладан, 17-дақиқада «Локомотив» аъзоси Марат Бикмаев гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда ва иккинчи бўлимда «Локомотив» дарвозасига пенальти белгилашда хатога йўл қўйгани қайд этилди.

Валентин Коваленко ҳам маълум муддат Суперлига ўйинларига қўйилмаслиги қайд қилинди. Коваленко шу билан бош ҳакам сифатида 22 май санасида 12-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Бухоро» баҳсида (1:2) Суперлига баҳс­ларига қайтди.

27 май. Суперлига 13-тури доирасидаги «Қўқон-1912» - «Қизилқум» учрашувида бош ҳакам вазифасини бажарган Акобирхўжа Шукуруллаев ўйин жараёнида кетма-кет хатоликларга йўл қўйгани учун жазоланди. Ҳакамлар ва назоратчилар фаолиятига масъул бошқарма ўйиндаги хатоларни ўрганиб чиқди ва бош ҳакам А.Шукуруллаевни Суперлига ўйинларидан четлатишга қарор қилди.

А.Шукуруллаевга ҳакамлик тажрибасини орттириш, Суперлига савиясига тўлиқ етгунга қадар Про-лигада ишлаб туриши лозимлиги белгиланди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, у 4, 9, 13-турлар доирасида ишлаган бўлса, ҳар ўйинда бир нафардан футболчини майдонда четлатган.

Т|р

Ҳакам

Ўйин

«сариқ»

2-«сариқ»

«қизил»

Пен.

1

Равшан Эрматов

10

42

1

 

4

2

Шерзод Қосимов

8

32

 

 

1

3

Виктор Серазетдинов

8

28

 

 

 

4

Владислав Цейтлин

8

18

1

1

5

5

Азиз Асимов

7

22

 

1

1

6

Зокир Қодиров

7

31

 

1

2

7

Аҳрол Рисқуллаев

6

25

 

 

2

8

Ҳасан Рўзиев

6

32

 

 

3

9

Ильгиз Танташев

5

23

2

 

1

10

Тимур Тўхтасинов

5

27

 

 

2

11

Валентин Коваленко

4

10

1

1

 

12

Олим Тўйчибоев

4

9

 

 

1

13

Вадим Агишев

3

14

1

 

2

14

Акобирхўжа Шукуруллаев

3

16

 

3

1

ЭРМАТОВНИНГ ИЗДОШИ

Бутун спорт журналистикаси, айниқса, интернет-нашрлар орқали Равшан Эрматовнинг шогирди сифатида эътироф этилаётган Шерзод Қосимов 15-турга келиб пенальтилар бўйича «почин» қилди. «Локомотив» ҳужумчиси ўйиннинг 57-дақиқасида айнан ҳакамнинг қарори туфайли пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди.

Ҳар икки даврада «Бунёдкор» - «Пахтакор» дербисини Шерзод Қосимов бошқариб борди. Бундан ташқари, Қосимов «Пахтакор»нинг ўз майдонидаги кетма-кет 3 ўйинида (8, 10, 13-турлар) ҳакамлик қилди.

АССИСТЕНТЛАР ҲАМ ЭЪТИБОРДА!

Суперлига 4-туридан ўрин олган АГМК - «Локомотив» (1:0) учрашувида қанот ҳаками Шерзод Қамаров жуда яхши ишлади.

У жуда мушкул ва баҳсли вазиятда оқилона қарор чиқарди. Яъни жуда нозик ва кўриш қийин паллада тўп дарвоза чизиғини буткул кесиб ўтмаганини қайд этган Қамаров ушбу беллашувда ўз ишини аъло даражада уддалади.

Д.АКРАМОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz