Қайднома

Қидирув

Превью. «Сўғдиёна» - «Металлург»

Превью. «Сўғдиёна» - «Металлург»

  07.07.2018 16:56
  0
  418
Превью. «Сўғдиёна» - «Металлург»

Pepsi  Суперлигаси  16 -тур доирасида “Сўғдиёна”  ўз майдонида “Металлург” жамоасини қабул қилади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ  МАВСУМДА

Биринчи давра 5-турида “Сўғдиёна” Бекободда “Металлург” га қарши баҳс олиб борган эди. Ўйиннинг 55-дақиқасида Шахзод Шайманов ҳисобни очган бўлса, 60 дақиқада Ислом Исоқжонов иккинчи голни киритишга муваффақ бўлган эди. Шу тариқа ўйин 2:0 бекободликлар фойдасига якунланган эди.

ЎЙИНИ АЗИЗ АСИМОВ БОШҚАРАДИ 

Pepsi Суперлига 16-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Ўз ПФЛ бугун 16-турни бошқарувчи ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра учрашувни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.Унга қанотларда Темур Гайнуллин   ва  Андрей Цапенколар  ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам  Рустам Лутфуллин

Назратчи: Сардор Нажафалиев

Комиссар:  Лазиз Қўчқоров

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Металлург”  клублари олий лигада шу кунгача 33  бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Металлург” ҳисобида ҳам 13 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик жиззахликлар  томонида:  48:47 . “Сўғдиёна”  ўзаро ўйинларда 46 очкони қўлга киритган бўлса , “Металлург” ҳам 46  очкони қўлга қиритган.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча  ўйинлар:

20.10.2017«Сўғдиёна» – «Металлург» 3:2

03.08.2016 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0

18.04.2015 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0

26.09.2014 «Сўғдиёна» – «Металлург» 5:4

05.10.2013 «Сўғдиёна» – «Металлург» 2:1

13.08.2011 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:1

12.09.2009 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:2

25.10.2008 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:2

28.06.2006 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0

10.04.2005 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:0

30.10.2004 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0

03.08.2002 «Сўғдиёна» – «Металлург» 0:2

27.05.2001 «Сўғдиёна» – «Металлург» 4:0

02.11.2000 «Сўғдиёна» – «Металлург» 2:1

28.08.1999 «Сўғдиёна» – «Металлург» 3:3

19.09.1998 «Сўғдиёна» – «Металлург» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 16 та ўйиндан 10 тасида “Сўғдиёна”, 2 тасида “Металлург”  ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

Ёшлар лигаси баҳси 8 июль   куни соат  18:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 9 июль куни соат 20:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz