Қайднома

Қидирув

Азар: «Французларга улардан кучлироқ эканлигимизни исботлаймиз»

Азар: «Французларга улардан кучлироқ эканлигимизни исботлаймиз»

  07.07.2018 17:59
  0
  425
Азар: «Французларга улардан кучлироқ эканлигимизни исботлаймиз»

«Челси» ва Бельгия терма жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар Бразилия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ярим финалдаги рақиб Франция ҳақида гапирди.

«Жуда хурсандман. Ўйлайманки, бу ўйинда мудофаа чизиғимиз катта хатоларга йўл қўймади. Шунингдек, ҳужумларда ҳам жуда кўп вазиятлар яратдик ва рақибни доим босим остида ушлаб турдик. Бизнинг кучли жиҳатимиз – бу ҳимоя.

Бельгия терма жамоасининг орзуси ушалмоқда. Кейинги ўйин бунданда қийинроқ ўтади. Ўтган ўйинлар Франция терма жамоасининг қанчалик кучга эга эканлигини кўрсатиб турибди.

Бу биз учун катта синов бўлади – жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга лойиқ жамоа эканлигимизни исбот қилишимиз лозим.

Франция терма жамоасининг кўплаб футболчиларига қарши олдин ҳам ўйнаганман ва уларнинг даражасини яхши биламан. Бу ўйин бошқаларда кўра, менга алоҳида аҳамиятга эга. Мен кўп йил Францияда яшаганман. Франция терма жамоасидан кучли эканлигинимизни кўрсатишни истайман» - дейди Эден Азар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz