Пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда "CAFA U-16 Championship" мусобақасидан ўрин олган иккинчи учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши баҳс олиб борди.
Турнирнинг биринчи ўйинида вакилларимиз Афғонистон терма жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Иккинчи ўйинда ҳам Усмон Тошев шогирдлари йирик 5:0 ҳисобида рақибдан устунликка эришишди.
Қирғизистон терма жамоаси дарвозасига голларни Хуршид Убайдуллаев, Мироншоҳ Сатторов, Игорь Чикризов, Темур Мамасиддиқов ва Муҳаммадюсуф Носировлар киритишди.
Энди мусобақадан ўрин олган 3-учрашувни Ўзбекистон терма жамоаси 9 июль куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади.
Ўзбекистон U-16 - Қирғизистон U-16 4:0
Ҳакамлар: Саййоджон Зайниддинов, Вафо Қораев, Ҳасан Каримов (уччаласи Тожикистондан), Медер Тўйчиев (Қирғизистон)
Голлар: Хуршид Убайдуллаев (5), Мироншоҳ Сатторов (41), Игорь Чикризов (43), Темур Мамасиддиқов (53), Муҳаммадюсуф Носиров (80).
Ўзбекистон U-16: Мўминмирзо Қодиров, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршид Убайдуллаев (Даниёр Сабиров, 22), Диёрбек Раҳимқулов, Темур Мамасидиқов, Мироншоҳ Сатторов, Игорь Чикризов (Хушназар Хушназаров, 85), Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев (Ҳусаин Норчаев, 69), Муҳаммадюсуф Насиров, Азизбек Ҳафизов.
Қирғизистон U-16: Шумкарбек Топчубаев, Ирискелди Сагийнқулов, Илья Русаков, Адилет Канибеков, Бекзат Кенжебеков, Байастан Талантбеков, Ербол Култаев, Александр Рослов (Иса Мирланбек 56), Бекназар Достонжан Ўғли, Қувватбек Эркинбек Ўғли, Сергей Шиовский (Жусуп Жиргалбеков, 10).
Манба: the.uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20