Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: Ҳаммасини бошидан бошлаймиз

Шота Арвеладзе: Ҳаммасини бошидан бошлаймиз

  07.07.2018 21:25
  0
  524
Шота Арвеладзе: Ҳаммасини бошидан бошлаймиз

Пахтакор" бош мураббийи "Бухоро"га қарши учрашув арафасида бўлажак ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Деярли яна барчаси бошидан бошланади. Ҳамма қайтадан эътиборини қаратиши керак. Клуб, раҳбарият, ўйинчилар ва албатта, ишқибозлар ҳам. Олдимизда келажакка жиддий режалар турибди. "Пахтакор"дан кўп ва кўп янгиликлар кутишади. Ўзбек футболи учун ҳам янги ҳодисалар зарур.

Жаҳон чемпионати бизга кўп нарсаларни кўрсатиб берди. "Пахтакор"нинг тўғри йўлда эканига ишонч ҳосил қилдик. Чемпионатда бизнинг ўйинларимиз сценарийсига ўхшаган учрашувларни кузатдик. Олдимизга белгилаб олган йўлдан юришда давом этамиз.

Клуб ва жамоа мухлислардан кўпроқ қўллаб-қувватлашни сўрайди. Биздан ғалаба кутишларини яхши биламиз. Биз эса клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби номидан ўзбек футболи мухлисларига олға қадам босишдан тўхтамасликка ваъда берамиз.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz