Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Англия ярим финалга йўл олди

ЖЧ-2018: Англия ярим финалга йўл олди

  07.07.2018 21:08
  0
  520
ЖЧ-2018: Англия ярим финалга йўл олди

ЖЧ-2018 мусобақаси чорак финалдан ўрин олган Швеция ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Самара Арена”да бўлиб ўтган баҳсда инглизларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва кичик устунлик Англия терма жамоасида бўлди. Швеция эса асосан қарши ҳужумда ўйнади. 30-дақиқада Эшли Янгнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Харри Магуайр боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебютида инглизлар иккинчи голни уришга муваффақ бўлдилар. Жесси Лингартнинг  жарима майдонига узатиб берган тўпини иккинчи қаватдаги курашда устун келган Деле Алли боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Учрашувнинг қолган қисмида дарвозалар даҳлсиз қолди. Шу тариқа, Англия ярим финалга йўл олди ва у ерда Россия – Хорватия учрашуви ғолиби билан баҳс юритади.

ЖЧ-2018
Чорак финал

Швеция – Англия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 30 Магуайр, 0:2 – 58 Алли.

Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88), Ларссон (90)

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz