Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Россия терма жамоаси турнир билан хайрлашди

ЖЧ-2018: Россия терма жамоаси турнир билан хайрлашди

  08.07.2018 02:04
  0
  535
ЖЧ-2018: Россия терма жамоаси турнир билан хайрлашди

ЖЧ-2018 1/4 финали доирасидаги Россия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз поёнига етди. Сочидаги «Фишт» стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашув ўртача темпда, жамоаларнинг галма-гал ҳужумлари билан бошланди. 31-дақиқадага келиб Денис Черишев фаол ҳаракатлари орқали, чиройли зарба билан тўпни хорватияликлар дарвозасига жойлаб қўйди, 1:0.

Бироқ русларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Аниқроғи, 39-дақиқада Марио Манжукичнинг чап қанотдан узатган тўпини Крамарич боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимдларга мурожат қилинди. Қўшимча бўлимда хорватияликлар гол уришга эришдилар, 101-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Домагой Вида боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

115-дақиқада Россия стандарт вазиятни голга айлантирди, Алан Загоевнинг жаримадан узатмасини Марио Фернандес боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўладиган бўлди. Футбол лотореясида омад Хорватияга кулиб боқди.

ЖЧ-2018. ¼ ФИНАЛ

РОССИЯ - ХОРВАТИЯ 2:2 (1:1)

Пенальтилар серияси - 3:4

Голлар: 1:0 - 31 Черишев, 1:1 - 39 Крамарич, 1:2 - 101 Вида, 2:2 - 115 Фернандес

Россия: Акинфеев, Фернандес, Кутепов, Игнашевич, Кудряшов, Зобнин, Кузяев, Головин (Загоев, 103), Черишев (Смолов, 67), Самедов (Ерохин, 54), Дзюба (Газински, 79).

Хорватия: Субашич, Врсалько (Чорлука, 97), Вида, Ловрен, Стринич (Пиварич , 74), Ракитич, Модрич, Ребич, Крамарич (Ковачич, 88), Перишич (Брозович, 63), Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Ловрен (35), Стринич (38), Вида (101), Газински (109).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz