Қайднома

Қидирув

Россия ғалабаларни сотиб олдими?

Россия ғалабаларни сотиб олдими?

  08.07.2018 13:51
  0
  735
Россия ғалабаларни сотиб олдими?

Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати мезбонлар учун якунига етди. Россияфантастик ўйинлар намойиш этиб, мундиалнинг чорак финалига қадар етиб келди. Бу йўлда ҳатто Испания терма жамоаси таслим этилди. Руслар ярим финалга чиқишга ҳам жуда яқин келишди, аммо бу сафар Хорватия терма жамоасиРоссиядан омадни тортиб олди.

Россиянинг турнирдаги иштирокига ортиқча таъриф бериш шарт эмас. ВладимирПутин мамлакат шарафини ҳимоя қилган футболчилардан миннатдор, руслар ҳамтерма жамоадан асло норози эмас. Ахир гуруҳдан чиқиши ҳам шубҳа остида турган жамоа чорак финалга етиб келса, бу мақташга арзигулик ҳолат. Шу ўринда бир саволга жавоб бериб ўтмоқчимиз. Хўш, Россия чиндан ҳам ғалабаларни сотиб олдими? Айни дамда шундай мазмундаги фикрлар "болалаяпти". Россиянингнатижаларини "сотиб олинган" дея бахолашяпти. Аслида-чи, Россиянинг муваффақияти сунъийми? Келинг, Япония ҳамда Жанубий Корея майдонларида бўлиб ўтган мундиални ёдга олайлик. Ўшанда Жанубий Корея терма жамоаси, яъни мезбонлар агар адашмаётган бўлсак, 4-ўринни эгаллашганди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда Туркияга ютқазишганди ва ана шу ўйингина чин маънода ҳаққоний бўлганди. Қолган ўйинларда эса корейслар шубҳали тарзда зафар қучишган, бош ҳакамлар эса мезбонларга ёрдам қўлини чўзишганди. Хўш, бу гал шундай ҳолат бўлдими? Бош ҳакам ёки ёрдамчи ҳакамлар Россия фойдасига ишлашдими? Йўқ жойдан пеналти берилдими? Йўқ, Испанияга қарши ўйиндаги пеналти ҳаққоний эди, чунки Пике қўлини ишлатганди. Саудия Арабистони ва Миср эса адолатли тарзда мағлуб этилди.

Россиянинг ғалабаларига, бундай омадли натижасига фақат бир омил сабаб — ватанпарварлик. Руслар бу галги мундиалда ватанга бўлган меҳр, ватанпарварлик керак бўлса мўжизаларга сабаб бўлишини исботлашди. Россия жаҳон чемпионатининг кашфиётига айланди. Шунинг учун “Россия ғалабаларни сотиб олган”, деган фикрлар мутлақо асоссиз.

Фикримиз сўнггида русларни омадли иштирок билан табриклаймиз ва мундиалда қолган жамоаларга омад тилаймиз.


Манба: aniq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz