Қайднома

Қидирув

Азар – учинчи вариант

Азар – учинчи вариант

  08.07.2018 18:03
  0
  583

«Реал» ёзги трансферлар бозори пайтида таркибни кучайтириш учун ҳаракат қилади. Жамоани Криштиану Роналду тарк этиши мумкин. Агар бу воқеа юз берадиган бўлса, таркибга юлдуз футболчи жалб қилинади.

Мадрид клубининг асосий мақсади «ПСЖ» етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппелардир. Бироқ икки футболчининг ҳам шартномасида товон пули кўрсатилмаган. Шундай экан «Реал» уларни харид қилишга қийналади.

Агар бу иш юз бермаса «Реал» эътиборини «Челси» етакчиси Эден Азарга қаратади. Футболчи бир неча бор Мадридда ўйнаш истаги борлигини маълум илган. Лекин масаланинг ўзига хос нюанслари бор. Гап шундаки, Азар стабил футболчи ҳисобланмайди. Бунинг устига унинг «Челси» билан 2 йиллик шартномаси бор. Агар «Реал» таклиф билан чиқса, лондонликлар бельгияликнинг баҳосини осмонга кўтариб юборишлари турган гап.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz