Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Пахтакор» «Бухоро»ни ишончли тарзда мағлуб этди

Pepsi Суперлига: «Пахтакор» «Бухоро»ни ишончли тарзда мағлуб этди

  08.07.2018 21:45
  0
  563
Pepsi Суперлига: «Пахтакор» «Бухоро»ни ишончли тарзда мағлуб этди

Ўзбекистон миллий чемпионати - Pepsi Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Бухоро” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгаларининг устунлиги остида ўтган учрашувда дастлаб биринчи бўлимнинг 33-дақиқасида Безерра ўз голи билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда “Пахтакор“ ҳотиржамлик билан ўйинни якунлаш мақсадида орадаги фарқни оширишга уринди ва фақат 82-дақиқага келиб буни уддасидан чиқди. Голга Ян Козак муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”га жавобсиз иккита гол урди.

Pepsi Суперлига, 16-тур

Пахтакор — Бухоро 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 33 Безерра, 2:0 – 82 Козак.
Пахтакор – Суюнов, Козак, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Иброҳимов, Черан, Машарипов, Безерра
Бухоро – Турсунбоев, Б. Амонов, А. Амонов, Саломов, Филипосян, Муллажонов, Ҳасанов, Исмоилов, Бердимуродов, Чемиртан, Ибрагимов. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz