Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: АГМК ва «Нефтчи» жанговар дурранга имзо чекди

Pepsi Суперлига: АГМК ва «Нефтчи» жанговар дурранга имзо чекди

  08.07.2018 22:09
  0
  559
Pepsi Суперлига: АГМК ва «Нефтчи» жанговар дурранга имзо чекди

Pepsi Суперлига 16-туридан ўрин олган АГМК – “Нефтчи” учрашуви ўз ниҳоясига етди. ОКМК стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашув майдон эгаларининг устунлигида бошланди. 19-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонлар ўз жарима майдонлари ичида қуполлик ишлатишди. Пенальтини Йован Жокич аниқ бажариб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебюти фарғоналикларга омадли келди. 51-дақиқада Шерзод Ҳакимов жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп вақт ўтмай Муродбек Бобожонов олмалиқликлар ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланди ва “Нефтчи”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

87-дақиқада Зафар Полвонов АГМКни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллиф бўлди.

Pepsi Суперлига
16-тур

АГМК – «Нефтчи» 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 19, пенальти Жокич, 1:1 – 51 Ҳакимов, 1:2 – 53 Бобожонов, 2:2 – 87 Полвонов.

АГМК: Павел Матяш, Хуршидбек Мухторов (Азамат Исроилов, 56), Музаффар Музаффаров (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 67), Зафар Полвонов, Шохназар Норбеков, Жасур Ҳасанов, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жамшид Ҳасанов (Ойбек Қиличев, 76), Алишер Саматов.

«Нефтчи»: Музаффар Абдуллаев , Искандар Шайкулов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов (Дилёрбек Ирматов, 87), Муродбек Бобожонов, Аброрбек Исмоилов, Андрей Сидоров (Абдурахмон Абдулхақов, 46), Авазбек Ўлмасалиев, Хусниддин Ғофуров, Шерзод Ҳакимов (Игорь Таран, 67), Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Бубанья (23), Саматов (70), Кимсанов (74), Эрматов (90+1).

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz