Қайднома

Қидирув

Патрис Эвра Криштиану Роналдуга ўз маслаҳатларини берди

Патрис Эвра Криштиану Роналдуга ўз маслаҳатларини берди

  10.07.2018 09:34
  0
  507
Патрис Эвра Криштиану Роналдуга ўз маслаҳатларини берди

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Патрис Эвра «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га ўтишига муносабатини билдирди.

«Роналду билан бу мавзуда гаплашганим йўқ, аммо унга маслаҳатим: агар 2050 йилгача ўйнашни истасанг, «Ювентус»га ўт. У ўтиши керак бўлган бошқа жамоа йўқ. Ҳаммаси оддий.

«Манчестер Юнайтед»дан сўнг ўйнашда ва ғалаба қозонишда давом этганим учун «Ювентус»да миннатдорман. «Юве» доим юрагимда.

Тўғри қарор қабул қил Криш. Сени италияликлар севишини биласан. Агар «Ювентус»га ўтишга рози бўлсанг, тинимсиз ишлашингга тўғри келади. Шунчалар кўпки, таътил ҳақида унутасан.

Бу танловдир. Ёки 2050 йилгача ўйнайсан, ёки шунчаки ўйинашни тугатасан. «Юве»ни танласанг, кейинги жаҳон чемпионатига бош қаҳрамон бўлиб борасан», - дейди Эвра.

Эслатиб ўтамиз, Патрис Эвра «Ювентус»да 2014дан 2017 йилгача ўйнаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz