Қайднома

Қидирув

Ислоҳотлар самараси

Ислоҳотлар самараси

  09.07.2018 18:49
  0
  917
Ислоҳотлар самараси

Ўзбек футболида бошланган чинакам ислоҳотлар самара бера бошлаганини кўриб турибмиз. Буни ҳам миллий жамоага муносабат, ҳам ички биринчиликдаги ҳолат мисолида яққол сезиш мумкин.

Айниқса, янгичатизимдагичемпионатйўлгақўйилганивастадионлардагимухлисларсоникескиношганикишинихурсандқилмайқолмайди. Ишонинг, бу бошланиши, холос. ЎФА ишни шу зайлда давом эттирса, ҳали бизда олтин медаль учун 5-6та клуб ўртасида чинакам кураш кечишини ҳам, миллий жамоамизнинг Испания ва Бразилия каби термалар билан ўйнашини ҳам кўрамиз.

Шундайишончбилангапиришимнингбоиси, футболимизравнақиваистиқболикўзгаташланмоқда. Чунки ЎФА аввалги ЎФФдан фарқли ўлароқ, доимий изланишда. Мисол учун, қисқа вақт ичида Сенегал, Марокаш, Эрон ва Уругвай термалари билан ўйин ташкиллаш ҳазил иш эмас.

Бу жамоаларнинг ЖЧ-2018да қандай ўйнаганини кўрдик. Энг асосийси, шахсан Юртбошимизнинг ўзлари футболга катта эътибор қаратмоқдалар. Уларнинг «Навбаҳор» мухлисларини фаолликка яраша рағбатлантирганлари кўп нарсадан далолат.

Демак, ЖЧ-2018да жамоамиз бўлмаганлигигаўксинманг. Худо хоҳласа, Қатар-2022да ўзбек футболи ҳам ўз сўзини айтади. Ҳозирча Равшан Эрматов билан овуниб тураверамиз.

Оқилхон АБДУЛЛАЖЎХАЕВ, Янгиқўрғон тумани.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz