Қайднома

Қидирув

Уго Льорис: «Анрини Францияга рақиб сифатида кўриш бироз ғалати»

Уго Льорис: «Анрини Францияга рақиб сифатида кўриш бироз ғалати»

  10.07.2018 14:39
  0
  440
Уго Льорис: «Анрини Францияга рақиб сифатида кўриш бироз ғалати»

Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис ЖЧ-2018 ярим финалидан ўрин олган Бельгияга қарши кечадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу тўқнашув оддий бўлмайди. Бизнинг мамлакат – қўшнилар, биз Бельгиянинг барча футболчиларини биламиз, мен билан «Тоттенхэм»да уларнинг учтаси тўп суради. Юқори савиядаги ажойиб ўйин бўлади.

Анри? У билан термада икки йил бирга тўп сурганман. У франциялик буюк ўйинчи, ҳақиқий жентелмен. Ҳозирда Бельгия термасида ишлаётганини кўриш бироз ғалати. Аммо фолиятини қандай кечишини ўзи ҳал қилади.

Ўйлашимча, ўйин пайти унинг юраги икки баробар тез уради, чунки у Франция термаси учун узоқ йилларини берди. Анри футболга эҳтирос билан ёндашади, у бельгияликларга ёрдам бериш учун барча ишни қилади» — дейди Льорис.

Эслатиб ўтамиз, Франция термасининг собиқ ўйинчиси айни дамда Бельгия термасининг ёрдамчи мураббийи ҳисобланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz