Қайднома

Қидирув

Станислав Черчесов: «Игнашевич каби йигитлардан фақат фахрланиш лозим»

Станислав Черчесов: «Игнашевич каби йигитлардан фақат фахрланиш лозим»

  10.07.2018 15:59
  0
  568
Станислав Черчесов: «Игнашевич каби йигитлардан фақат фахрланиш лозим»

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ҳимоячи Сергей Игнашевичга миннатдорчилик билдирди. 38 ёшли футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Черчесовнинг фикрича, кетган футболчиларнинг ўрнига номзод излашга ҳали эрта.

«Бу ҳақида ҳали ўйламаяпман. Одатга кўра, бир ўтириб ўйлаб кўриш лозим. Эҳтирослар тиниши ва сокинлашиши лозим.

Эсингиздами, икки йил аввал ҳам Игнашевич фаолиятини якунлаган эди (термада). Кеча яна якунлаганида унга мен: «Дўстим, керак бўганингда сени топишим учун телефон рақамингни ўзгартирма», дедим.

Агар ҳазилсиз айтсам, унинг қаршисида шляпамни ечаман. Сиз унинг майдонда ва унинг ташқарисида қилган ишларини кўрдингиз.

Бундай йигитлар борлигидан, фақатгина фахрланиш лозим», - дейди Черчесов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz