Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018 финалида Бельгия Англияга қарши ўйнайди ва ...

ЖЧ-2018 финалида Бельгия Англияга қарши ўйнайди ва ...

  10.07.2018 20:03
  0
  751
ЖЧ-2018 финалида Бельгия Англияга қарши ўйнайди ва ...

Дунёдаги энг йирик инвестицион банклардан бири ҳисобланган Goldman Sachs(АҚШ) таҳлилчиларининг прогнозига кўра, футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалида Бельгия Англияга қарши ўйнайди ва бельгияликлар ғалаба қозонади.

Мутахассислар бу борада 1 миллионта ўйинни моделлаштириб кўришган. Маълумот учун, мазкур ташкилот экспертлари турнирнинг турли босқичларида тахминлар билдириб келяпти. Жумладан, мундиал олдидан улар россияликлар бирор марта ғалаба қозона олмайди деган бўлса, гуруҳ баҳслари бошланишига оз қолганда Бразилия ҳал қилувчи беллашувда Германияни мағлуб этиб чемпионга айланишини башорат қилди. Нимчорак финалга келиб финалда Бразилия ва Англия бир-бирига дуч келиши ва “сариқ девлар” зафар қучишини прогноз қилди. Уларнинг бахтига қарши, бразилияликлар чорак финалда Бельгиядан 1:2 ҳисобида ютқазиб, ЖЧни тарк этишди.

Ҳеч башорат қилишдан чарчамайдиган ва айрим ҳолларда уялмайдиган мазкур молия муассасаси таҳлилчилари ярим финалда хорватларнинг инглизларга, французларнинг эса белгияликларга имкониятни бой беришини таъкидлашмоқда.

Прогноз турнир сеткасини модуллаштириш асосида амалга оширилди. Лекин турнир сеткасини инобатга олмаган ҳолда потенциал ғолибларнинг янгиланган рейтингини кўриб чиқадиган бўлсак, Францияда биринчи ўринни эгаллаш имкони (29,8 фоиз) Англияга нисбатан кўпроқ(20,2). Ўз навбатида бу борада энг катта кўрсаткич Бельгияга тегишли – 34,6 фоиз, энг пасти эса Хорватияда — 17,4 фоиз.

Мазкур рейтинг бешта омил бўйича гуруҳлаштирилган: терма жамоанинг Эло футбол рейтингидаги позицияси(америкалик олим Арпад Эло томонидан ишлаб чиқилган ғолибнинг икки иштирокчи билан ўйинини ҳисоблаш методикаси), футболчиларнинг индивидуал хусусиятлари, жамоанинг охирги натижалари(сўнгги ўнта баҳсдаги ғалаба ва мағлубият пропорцияси), рақиб жамоалар натижалари ҳамда охирги баҳсларда урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати.

Эҳтимолликнинг 200 мингта дарахти(барча муқобил вариантларни кўрсатиб берувчи математик амал)ни тузган ва 1 миллионта матчни моделлаштирган Goldman Sachs экспертларининг фундаменталь ёндашувида россияликлар билан боғлиқ натижа икки бор хато ҳисобланган. Аввалига иқтисодчилар Черчесов шогирдлари бирор марта ҳам ғалаба қозонмай, плей-оффга чиқа олмайди деган бўлишса, кейин Испаниядан ортда қолиб кетишини айтишганди.

Бироқ Руссия гуруҳ босқичида Саудия Арабистони ва Мисрни мағлуб этди, Уругвайга имкониятни бой бериб, нимчорак финалга чиқди. Ушбу босқичда Испания пенальтилар бўйича мағлуб этилди. Хорватларга қарши кескин ва муросасиз кечган чорак финал беллашувида “лотореялар серияси”да 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Англия эса чорак финалда шведлар дарвозасига жавобсиз иккита тўп йўллаб, охирги 28 йил ичида илк бор финал остонасига етиб келди. Бельгия эса Бразилияни мусобақадан чиқариб юборгани ҳақида юқорида айтиб ўтдик.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да мундиалнинг биринчи ярим финал ўйини бошланади. Унда Франция Бельгияга қарши майдонга тушади.

12 июль куни 23:00 да Англия — Хорватия бошланади.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz