Қайднома

Қидирув

Расман: «Реал» Роналдунинг кетишини тасдиқлади

Расман: «Реал» Роналдунинг кетишини тасдиқлади

  10.07.2018 21:10
  0
  607
Расман: «Реал» Роналдунинг кетишини тасдиқлади

«Реал» Криштиану Роналдуни «Ювентус»га сотаётганини расман тасдиқлади. Бу ҳақдаги маълумот бир вақтда ҳам мадридликлар, ҳам туринликлар клуби сайтида эълон қилинган.

«Реал» ҳамиша сенинг уйинг бўлиб қолади», — дейилган «қаймоқранглилар» клуби матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалги хабарларда, Роналду «Ювентус» билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани, унга кўра футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши айтилганди. 

Ушбу 33 ёшли португалиялик футболчи трансфери учун туринликлар 105 млн евро тўлайди.

33 ёшли португалиялик футболчи 2009 йили «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га келганди. Ўшанда мадридликлар футболчи учун рекорд даражадаги 93 миллион еврони тўлашган.

Испан клубида Роналду жами 15 соврин ютди.

Жумладан, у 4 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган, икки марта Испания чемпионати ғолиби бўлган, икки марта Испания Кубогида, икки марта Испания Суперкубогида, икки марта УЕФА Суперкубогида, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Роналду «Реал» сафида жами 438 ўйин ўтказиб, 450 гол урган. У бу борада клуб рекордчисидир.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz