Қайднома

Қидирув

Расман! Роналду «Ювентус»да

Расман! Роналду «Ювентус»да

  10.07.2018 21:38
  0
  730
Расман! Роналду «Ювентус»да

“Ювентус” “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олганини тасдиқлади.

33 ёшли футболчиси 2009 йил “Манчестер Юнайтед”дан “Реал” сафига қўшилганди. Ўшанда “қаймоқранглилар” португалиялик футболчи учун 93 млн евро товон пули тўлаганди.

Роналду “Реал” сафида 13 совринни қўлга киритди.

“Барчаси учун раҳмат, Криштиану! Клуб сенинг қарорингни ҳурмат қилади. “Реал” доим сенинг уйинг бўлиб қолади” – "Реал" шундай баёнот билан Роналду билан хайрлашди.

Маълумот учун, португалиялик футболчи “қаймоқранглилар” сафида 4 чемпионлар лигасини, икки бор Испания чемпионатини, икки бор Испания кубогини, икки бор УЕФА, уч марта клублар ўртасида жаҳон чемпионитида ғолиб чиқди.

Роналду “қироллик клуби”да 438 ўйин ўтказиб 450 гол уришга муваффақ бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz