Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Франциянинг финалга чиқиши учун битта гол етарли бўлди

ЖЧ-2018: Франциянинг финалга чиқиши учун битта гол етарли бўлди

  11.07.2018 01:04
  0
  505
ЖЧ-2018: Франциянинг финалга чиқиши учун битта гол етарли бўлди

ЖЧ-2018 мусобақаси ярим финалидан ўрин олган Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган баҳсда Франциянинг қўли баланд келди.

Учрашув бельгияликларнинг устунлигида бошланди, бироқ вақти-вақти билан Францияда ҳам хавфли ҳужумлар юзага келди. Ҳужумкор руҳда ўтган биринчи бўлимда гол урилмади.

Иккинчи бўим ҳам бельгияликларнинг бир қатор ҳужумлари билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш французларга насиб этди. 51-дақиқада Франция стандарт вазиятни голга айлантирди: Самуэль Умтити бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг Бельгия янада ҳужумга зўр берди, Франция эса қарши ҳужумда бир қатор вазиятларга эга бўлди, бироқ сўнгги зарбалардаги ноаниқлик “учранглилар”га панд берди.

ЖЧ-2018
Ярим финал

Франция – Бельгия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 51 Умтити.

Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди (Толиссо, 86), Гризманн, Жиру (Нзонзи, 85), Мбаппе.

Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Компани, Шадли (Батшуайи, 90), Витцель, де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Дембеле (Мертенс, 60), Азар, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz