Қайднома

Қидирув

Хавер Тебас: Беш йил олдин хотиржамлигимни 10 баллдан 9 баллга баҳолардим.

Хавер Тебас: Беш йил олдин хотиржамлигимни 10 баллдан 9 баллга баҳолардим.

  11.07.2018 10:06
  0
  447
 Хавер Тебас:  Беш йил олдин хотиржамлигимни 10 баллдан 9 баллга баҳолардим.

Хабарингиз бор, бугун Роналду расман “Ювентус” футболчисига айланди. Португалиялик футболчининг Ла Лигадаги, “Реал”даги миссияси тугади ва у энди А серия шарафини ҳимоя қилади. Криштиани “Ювентус” билан 4 йиллик шартномага имзо чекди.

Хўш, португалиялик футболчининг кетиши Ла Лаига обрўсига таъсир кўрсатадими? Ла Лига президенти Хавер Тебас бу саволга жавоб берди:

“Беш йил олдин хотиржамлигимни 10 баллдан 9 баллга баҳолардим. Энди эса 10 баллдан 4 баллга баҳолайман. Биз бу йиллар давомида бизнинг Лигада энг кучи клублар ва футболчилар бўлиши учун жуда кўп ишларни амалга оширдик. Биз охирги йилларда жуда кўп телевизион шартномалар туздик, чунки Месси ваРоналду Ла Лигада ўйнаб турганида ҳеч ким эътиборини бошқа томонга қаратмасди. Энди бундай бўлиши қийин. Роналдуга миннатдорчилик билдирамиз”, деди Тебас.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz