Қайднома

Қидирув

Драган Черан: "Жамоа учун бор кучингни сарфлаш лозим"

Драган Черан: "Жамоа учун бор кучингни сарфлаш лозим"

  11.07.2018 18:28
  0
  195
Драган Черан:

"Пахтакор" сафида ўтган ўйинда дебютини ўтказган Драган Черан АГМК билан бўлажак учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Ҳозир ўйинлар орасидаги вақт қисқа. Шу сабабли ҳар бир беллашувга пухта тайёргарлик кўриш керак. Бор эътиборни машғулотларга қаратиш лозим. Биз буни ҳис қилган ҳолда ўйинга яхши ҳолатда етиб боришга интиламиз.

АГМК жамоасини яхши биламан. Улар стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилишади. Кўп голларини айнан шундай ҳолатлардан сўнг уришади. Курашувчан ва тажрибали футболчиларга эга жамоа. Таркиби барқарор ҳолатда сақланиб турибди. Бизни қийин беллашув кутиб турибди.

"Пахтакор" сафида тезроқ гол уриш менга босим ўтказмаяпти. Футболда нима бўлишини билмайсан. Ҳар қандай ҳолатда бор кучингни жамоа манфаати йўлида сарфлаш даркор. Пенальтидан гол ура олмаганимни ўйлаб юрсам, унда кейинги беллашувда ўйнай олмайман. Ҳар бир учрашувга алоҳида ҳозирланиш лозим.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz