Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Францияда имконият юқори, аммо бу ерда ноҳақлик бўлмоқда»

Жозе Моуриньо: «Францияда имконият юқори, аммо бу ерда ноҳақлик бўлмоқда»

  12.07.2018 10:13
  0
  732
Жозе Моуриньо: «Францияда имконият юқори, аммо бу ерда ноҳақлик бўлмоқда»

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЖЧ–2018 финал баҳси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатма, мазкур баҳс Франция ва Хорватия терма жамоалари ўртасида кечади.

«Ўйлайманки, Франция ҳимоячилари Англия – Хорватия ўйини қўшимча бўлимларда якун топганини байрам қилишмоқда. Улар яна бир кун кўпроқ дам олишади ва бу ноҳақлик. Менинг фикримча, ҳар икки жамоа бир кунда ўйнаши керак эди.

Финал баҳсидан олдин ҳар икки жамоада имкониятлар бир хил бўлиши керак. Хорватлар ушбу мундиалда жуда ҳам кўп ўйнагани ақлбовар қилмас даражадаги кўрсаткич.

Улар финалда Стринич хизматидан фойдалана олишмайди, бироқ унинг ўрнига бошқасини тушириши мумкин. Лекин имконият бўйича французлар олдинда. Улар фаворит», - дейди Моуриньо.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 финал ўйини 15 июль куни бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz