Қайднома

Қидирув

Аурелио де Лаурентис: «Саррининг қароридан қатъий назар Жоржиньо «Челси»га ўтади»

Аурелио де Лаурентис: «Саррининг қароридан қатъий назар Жоржиньо «Челси»га ўтади»

  12.07.2018 17:35
  0
  584
Аурелио де Лаурентис: «Саррининг қароридан қатъий назар Жоржиньо «Челси»га ўтади»

Италиянинг «Наполи» клуби президенти Аурелио де Лаурентис жамоанинг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри ва ярим ҳимоячи Жоржиньонинг кетиши борасида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, футболчи ва мутахассис «Челси» сафига қўшилишга яқин туришибди.

«Сарри бўйича таклиф уйимда ётибди, ҳаммаси унга боғлиқ. Менинг ишим якунига етди, ҳуқуқшуносларнинг аралашуви қолди.

Жоржиньо? Биз ўзимизга ўзимиз унинг бўйича таклифларни кўриб чиқамиз деб айтган эдик. Шунинг муносабати билан «Манчестер Сити» клубидан узур сўраб қоламан. Бошқа тарафдан ўйинчи Манчестер шаҳрида эмас, Лондонда яшагиси келса, уни тушуниш мумкин. Агар «Челси» у учун кўпроқ тўласа ҳам тушунишим мумкин.

Жоржиньо ва Сарри битта жамоада? Жоржиньо Сарри қароридан қатъий назар «Челси» клубига ўтади», - дейди Де Лаурентис Football Italia нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz