Қайднома

Қидирув

Анзур: Ўзбек клублари билан Хитой клубларини солиштирса бизники кучлироқ

Анзур: Ўзбек клублари билан Хитой клубларини солиштирса бизники кучлироқ

  12.07.2018 19:23
  0
  260
Анзур: Ўзбек клублари билан Хитой клубларини солиштирса бизники кучлироқ

Ассалом алейкум. “Локомотив”  шарафини ҳимоя қилишга мавсум бошида ваъда бергандим. Бу трансфер аввалроқ амалга ошиши лозим эди. Аммо клубим (Чанчун Ятай) бунга қаршилик қилди. Кейинчалик биз клуб билан бир тўхтамга келдик ва улар билан ўзаро келишган ҳолда Хитойдаги фаолиятимни тугатдим. Ўзбекистон чемпионати бу йил анча кучайган. Интернет сайтларига рахмат, Хитойдан туриб ҳам ўйинларни, натижаларни кузатиб турдим. Кўп дўстларим шу ерда ўйнашади. Табиийки уларнинг ўйинларини ҳам кузатиб турдим. “Локомотив”га келишимнинг яна бир ижобий томони “Локомотив” стадиони ёнида катта бўлган уйим жойлашган. Ёшлигимдан футболни шу ердан бошлаганман. Клубга йилни бошида берган ваъдамни устидан чиқтим.

 

 Хитой чемпионати кучли, ҳамма нарса профессионал тарзда йўлга қўйилган. Стадионлари ажойиб. Хитой чемпионатини ёқмаган тарафи бу мамлакатни жудаям катталигида. Чунки мен ўйнаган шахардан ўйинларга бориш учун 5-6 соатлаб самолётда учиш керак. Ҳар доим ўйиндан икки кун олдин йўлга чиқардик. Битта ўйинга бориб келиш 4 кун вақтни оларди.Етти ярим йил ўйнадим. Тасаввур қилинг бу неча минг километр бўлади (кулади). Жудаям уйга, Ватанимга қайтгим келди. Хитой чемпионати легионерлар ҳисобига кучли. Ҳамма клублар ўзларига қиммат ва кучли легионерларни қўшиб олган. Ўзбек клублари ва Хитой клублари солиштирса бизники кучлироқ. Чунки улар фақат легионерларга таяниб тўп суради. Менга “Пахтакор”дан расмий таклиф бўлмаган.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz