Қайднома

Қидирув

«Локомотив» янги футболчиларини оммага таништирди

«Локомотив» янги футболчиларини оммага таништирди

  12.07.2018 16:37
  0
  347
«Локомотив» янги футболчиларини оммага таништирди

Тақдимот маросими уч қисмдан иборат бўлди. Дастлаб клуб раҳбарияти ва бош мураббий Суперлиганинг кейинги, асосий қисмига тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тўлабек Акрамов (“Локомотив” клуби бош директор ўринбосари):

1h4a5516

Ҳурматли журналистлар, жамоамиз мухлислари, сизлар билан яна учрашиб турганимиздан хурсандмиз.

Пепси Суперлигасида вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бу йил ҳам “Локомотив” Беларуснинг Минск шахрида йиғин ўтказди. Жамоамиз Минск шахрида махаллий ва хорижий футбол клублари билан 4та ўртоқлик-назорат учрашувларида майдонга  тушди.

Бу учрашувларда жамоамиз асосан тактик ва жисмоний тайёргарликка ўз эътиборини қаратди. Ушбу ҳорижий йиғин Суперлиганинг қолган учрашувлари олдидан ажойиб тайёргарлик вазифасини ўтайди. Шу билан бирга клуб рахбарияти, мураббийлар штаби билан ҳамкорликда сафимизни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркиб ўйинлари ва россиялик легионер билан тўлдирдик.

Ўйлайманки бу футболчилар клуб рахбарияти, мураббийлар штаби ва мухлисларимизни ажойиб ўйинлари билан хушнуд этишади.

Жамоамизни клуб билан ўзаро келишган ҳолда қуйидаги футболчилар Нивалдо, Салим Мустафоев, Шерзод Каримов, Чо Сук Жа, Сарвар Каримов тарк этишди. Нивалдонинг ижара муддати якунланди ва ўз клуби ихтиёрига қайтди.

“Локомотив” ўз таркибига кучли ва барчага таниш бўлган юқори малакали футболчиларни қўшиб олди. Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳам ўзининг уйидек бўлиб қолган клубимизга қайтди. Анзур Исмоилов ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат йўқ. Қолаверса жамоамиз сафини россиялик легионер футболчи Николай Погребняк ҳам тўлдирди.

Шу ўринда титуль ҳамкоримиз “Ориент Финанс Банк” рахбариятига ушбу тақдимотни ўтказишда яқиндан ёрдам бергани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Андрей Фёдоров (бош мураббий вазифасини бажарувчи):

Хайрли кун хурматли мехмонлар. Мавсум оралиғида вужудган танаффусдан унумли фойдаландик. Минскдаги йиғин жуда самарали ўтди, деб бемалол айта оламан. Биз ўзимиз ўйлаган режаларимиз доирасида яхши тайёргарлик кўрдик. Йиғин давомида бир оз тактимизга ўзгартириш киритдик. Бир нечта назорат учрашувларда майдонга тушдик. Бизга рақиб бўлган клублар хар ҳил футбол намойиш этадиган жамоалар. Футболчилар машғулотларда, ўйинларда астойдил меҳнат қилишди. Жамоа сафини тўлдирган футболчилар ўйинимизни кучайтира олишади.

1h4a5527

Кейинчалик тақдимот маросимида “темирйўлчилар” сафига келиб қўшилган янги футболчиларга “Локомотив” либосларини тантанали равишда тақдим этилди. Либосларни футболчиларга клуб бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.

Анзур Исмоиловга 55-рақам, Николай Погребнякка 21-рақам ва Темурхўжа Абдуҳолиқовга ўзининг севимли 11-рақами топширилди.

1h4a5561

1h4a5574

1h4a5592

1h4a5615

1h4a5606

Шундан сўнг жамоа таркибига келиб қўшилган янги футболчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Анзур Исмоилов:

Ассалом алейкум. “Локомотив”  шарафини ҳимоя қилишга мавсум бошида ваъда бергандим. Бу трансфер аввалроқ амалга ошиши лозим эди. Аммо клубим (Чанчун Ятай) бунга қаршилик қилди. Кейинчалик биз клуб билан бир тўхтамга келдик ва улар билан ўзаро келишган ҳолда Хитойдаги фаолиятимни тугатдим. 

Ўзбекистон чемпионати бу йил анча кучайган. Интернет сайтларига рахмат, Хитойдан туриб ҳам ўйинларни, натижаларни кузатиб турдим. Кўп дўстларим шу ерда ўйнашади. Табиийки уларнинг ўйинларини ҳам кузатиб турдим. “Локомотив”га келишимнинг яна бир ижобий томони “Локомотив” стадиони ёнида катта бўлган уйим жойлашган.

Ёшлигимдан футболни шу ердан бошлаганман. Клубга йилни бошида берган ваъдамни устидан чиқтим. Хитой чемпионати кучли, ҳамма нарса профессионал тарзда йўлга қўйилган. Стадионлари ажойиб. Хитой чемпионатини ёқмаган тарафи бу мамлакатни жудаям катталигида. Чунки мен ўйнаган шахардан ўйинларга бориш учун 5-6 соатлаб самолётда учиш керак.

Ҳар доим ўйиндан икки кун олдин йўлга чиқардик. Битта ўйинга бориб келиш 4 кун вақтни оларди.Етти ярим йил ўйнадим. Тасаввур қилинг бу неча минг километр бўлади (кулади). Жудаям уйга, Ватанимга қайтгим келди. Хитой чемпионати легионерлар ҳисобига кучли. Ҳамма клублар ўзларига қиммат ва кучли легионерларни қўшиб олган.

Ўзбек клублари ва Хитой клублари солиштирса бизники кучлироқ. Чунки улар фақат легионерларга таяниб тўп суради. Менга “Пахтакор”дан расмий таклиф бўлмаган.

1h4a5702

Николай Погребняк:

Хайрли кун. “Локомотив” вариантини менга агентим-акам таклиф этди. Айнан шу пайтда клуб Минскда йиғин ўтказаётган эди. 10 кун давомида жамоа билан машғулотларда қатнашдим, учрашувларда майдонга тушдим. Менинг ҳаракатларим мураббийлар штабига маъқул келди ва биз шартнома имзоладик.

Ўзбек футболи ҳақида тўғрисини айтсам унчалик ҳам яқиндан таниш эмасман. Фақат “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари ҳақида эшитганман. Терма жамоангизнинг Жаҳон Чемпионати 2018 саралашларидаги натижаларини кузатиб борганман. Мен чап қанотга яқинроқ марказий ҳимояда кўпроқ ўйнаганман.

1h4a5739

Темурхўжа Абдуҳолиқов:

Қатардаги фаолиятимдан сўнг “Локомотив”га қайтиш энг тўғри йўл деб ўйладим. Қолаверса, бу жамоа мен учун ўз уйимдек бўлиб қолган. Бу йил ҳам ўтган йилдек ажойиб натижаларни такрорлашга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Имкон қадар Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бордим.

Чемпионатимиз савияси, унга бўлган эътибор анча кучайган. “Локомотив”да фаолиятимнинг энг мазмунли дамлари ўтган. Жамоага қўшилиб кетишим ҳам осон бўлади. Менда бир неча таклифлар бўлди. Таклифлар ҳозир ҳам бор. Мен ўзимга ёққан энг яхши таклифни танладим. Қатарда футбол мамлакати ҳисобланмаса ҳам ҳамма нарса тўғри йўлган қўйилган.

Аммо мухлислар билан ишлаш, уларни стадионга ташрифлари ҳавас қиладиган даражада эмас. Футболга бўлган эътибор кучли, хатто оддий чиптадан бошлаб. Бутун мамлакат Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Футболи, чемпионати Ўзбекистонникидан кучли эмас. Тактика, футболга ёндашув, менталитети бошқачароқ. Ўйин жараёни-темпи ҳам бизни футболдан юқори эмас.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz