Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: «Сўғдиёна» «Бухоро» устидан йирик ғалабага эришди

Pepsi Суперлига: «Сўғдиёна» «Бухоро» устидан йирик ғалабага эришди

  12.07.2018 21:03
  0
  564
Pepsi Суперлига: «Сўғдиёна» «Бухоро» устидан йирик ғалабага эришди

Pepsi Суперлига қолдирилган – 14-тури доирасидаги «Сўғдиёна» ҳамда «Бухоро» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Ўртача темпда кечган учрашувнинг биринчи бўлими жамоаларнинг деярли тенг ўйини остида, голсиз якунланди.

Иккинчи бўлим эса мезбонлар учун бу йилги чемпионатдаги энг омадли тайм бўлди деса ҳам бўлаверади. Сабаби 48-дақиқада Никола Милинкович пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Санжар Рашидов жарима тўпидан супер зарбаси эвазига иккинчи голни киритди.

Орадан икки дақиқа ўтиб эса Шохруз Норхонов ўзининг бу мавсумдаги илк голини уриб, ўйиндаги ҳисобни йириклаштирди.

Бу голлардан сўнг бухороликлар уйғонишди, аммо ҳар қанча уринишмасин гол уриш насиб этмади. Ҳаттоки, баҳснинг сўнгги сонияларида «Бухоро» фойдасига пенальти белгиланганди, бироқ Шаҳбоз Эркиновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Шу тариқа «Сўғдиёна» ўз майдонида «Бухоро»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 14-ТУР

СЎҒДИЁНА — БУХОРО — 3:0 (0:0)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Фирдавс Норсафаров.

Голлар: Никола Милинкович 48 пенальти, - 1:0. Санжар Рашидов 51, - 2:0. Шоҳруз Норхонов 54, - 3:0.

Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Шохруз Норхонов (Ойбек Нурматов, 83), Тоҳиржон Шамсиддинов, Санжар Рашидов, Сернас Дарвидас, Руслан Мелзиддинов, Ким Донг Хи, Милаш Симонович, Никола Милинкович (Сирож Мелиев, 79), Ихтиёр Тошпўлатов (Элёр Орифов, 66)

Бухоро: Асилбек Омонов, Бобиржон Омонов, Арслонмурот Амонов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов (Қаҳрамон Баҳодиров, 55), Раҳматулло Бердимуродов, Суҳроб Неъматов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 55), Вадим Чемиртан, Азиз Ибрагимов (Шаҳбоз Эркинов, 55)

Огоҳлантириш: Раббим Ҳасанов (28).

Четлатиш: Раҳматулло Бердимуродов (76).

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Комиссар: Маъмур Саидқосимов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz