Қайднома

Қидирув

Поль Погба: «Мағлубият аламини барча билади, бу такрорланмаслиги лозим»

Поль Погба: «Мағлубият аламини барча билади, бу такрорланмаслиги лозим»

  13.07.2018 14:59
  0
  570
Поль Погба: «Мағлубият аламини барча билади, бу такрорланмаслиги лозим»

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба ЖЧ-2018 финал ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Мағлубият аламини биламан. Барча билади. Ҳеч ким бунинг такрорланишини истамайди.

Биз жаҳон чемпионати финалини, Евро финалидаги каби муҳокама қилмаймиз. Ўшанда ўйин масаласи ҳал бўлди деб ўйлаган эдик ва бу бизнинг хатомиз бўлди. Ҳозир ҳеч ким бу ҳақида ўйламаяпти.

Финалда ўйнаш ва ғалаба қозониш лозим. Буни бир зум ҳам унутмаслик лозим. Биз Францияни хурсанд қилмоқчимиз. Барча байрам қилишини кўриш истагидамиз», - дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳсда французлар Хорватия терма жамоасига қарши ўйнашади. Учрашув 15 июль куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz