Қайднома

Қидирув

Икром Алибоев: «Навбаҳор»га қарши шиддатли ўйин кутиб турибди»

Икром Алибоев: «Навбаҳор»га қарши шиддатли ўйин кутиб турибди»

  13.07.2018 13:58
  0
  439
Икром Алибоев: «Навбаҳор»га қарши шиддатли ўйин кутиб турибди»

«Локомотив» жамоаси қолдирилган 14-турда «Навбаҳор»га қарши баҳс юритади. Турнир жадвалида юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган  «темирйўлчилар» жамоаси мазкур қарама-қаршиликка анча жиддий ҳозирлик жараёни олиб борди.

«Локомотив» ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

- «Локомотив» «Навбаҳор»га қарши учрашувга анча яхши тайёргарлик кўрди. Биз ўз майдонимизда ишқибозларимиз қаршисида тўп сурамиз. Тўғри, ўйин осон ўтмаслиги тайин. Лекин 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилган эканмиз, майдонда боримизни беришимиз шарт.

Бундан буён хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Зеро баъзи учрашувларда кўзланган мақсадга ета олмадик. Бироқ энди барчаси ўз ўрнига тушмоқда. Ҳали «Локомотив» ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этади ва албатта 1-поғонага қайтади, - деди маҳоратли ҳимоячи клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz