Қайднома

Қидирув

«Локомотив» – «Навбаҳор». Учрашувлар тарихи

«Локомотив» – «Навбаҳор». Учрашувлар тарихи

  13.07.2018 14:37
  0
  455
«Локомотив» – «Навбаҳор». Учрашувлар тарихи

Пепси Суперлигасининг қолдирилган 14-тури доирасидан ўрин олган марказий ва қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув  «Локомотив» ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси «Навбаҳор» клубини қабул қилади.  Ушбу учрашувни тажрибали рефери – Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 19:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  «Локомотив» шу пайтга қадар «Навбаҳор»га қарши 27та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 14тасида «темирйўлчилар» жамоаси зафар қучган.  8та беллашувда эса наманганликларнинг «қўли баланд» келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

«Локо» футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 47 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 38 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

«Локомотив»нинг «Навбаҳор» устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 5:0 ҳисобида тугаган бўлиб, ушбу баҳс 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида ўтказилганди.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz