Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» раҳбариятида ўзгариш

«Навбаҳор» раҳбариятида ўзгариш

  13.07.2018 15:17
  0
  677
«Навбаҳор» раҳбариятида ўзгариш

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Унда "Навбаҳор" ПФК раҳбарияти ва ишчи-ходимлари, "Марказий" ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, "Навбаҳор" жамоаси мухлислари иштирок этишди. Йиғилишни Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев олиб борди.

Алишер Турсунбаевич ўз сўзида мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда спорт, шу жумладан, футболга катта эътибор қаратилаётганлиги,  Наманганнинг “Навбаҳор” клуби олдига жорий мавсумда юксак мақсад қўйилганлигини таъкилаб, жамоада трансферлар “ойнаси” вақтида юз берган ўзгаришларга тўхталиб, “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўйган мақсадига етишига тилак билдирди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ҳуқуқий Жамият” нашриёти таъсисчиси, “Машимпекс” холдинги вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти этиб тайинланди.

Йиғилиш расми 1

Алишер Файзуллаев Шамшод Сариковга янги лавозимида омад ёр бўлишини тилади.

Сўнгра Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Баҳром Холмирзаев сўзга чиқиб, Шамшод Сариковга янги лавозимида омад ёр бўлишига тилак билдирди.

Йиғилиш расми 6

Шундан сўнг, Шамшод Эргашович сўз олиб, билдирилган ишонч учун Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич  Бозаровга миннатдорчилик билдириб, ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун қўлидан келганча меҳнат қилишини таъкидлади.

Йиғилиш расми 3

 Сўнгра, Наманган вилоят футбол ассоциацияси янги вице-президенти Шамшод Сариков  “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ишчи – ходимлари, шунингдек, “Марказий” ўйингоҳ раҳбарияти ҳамда ходимлари, бундан ташқари, "Навбаҳор" жамоаси мухлислари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори вазифасида ишлаган Бахтиёр Бобоев ўз аризасига кўра, истеъфога чиқарилганлиги маълум қилинди.

Йиғилиш расми 4

Б.Бобоевнинг ўрнига шу кунгача “Навбаҳор” ПФК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳомжон Мирзабоев вақтинчалик “Навбаҳор” ПФК директори этиб тайинланди.

Шундан сўнг, йиғилиш ўз якунига етди.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz