Қайднома

Қидирув

Лотар Маттеус: «Франция финал фаворити»

Лотар Маттеус: «Франция финал фаворити»

  13.07.2018 16:56
  0
  520
Лотар Маттеус: «Франция финал фаворити»

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лотар Маттеус жаҳон чемпионати – 2018 финал ўйинининг фаворити номини айтиб ўтди.

«Франция терма жамоаси ярим финал натижаларидан қатъий назар фаворит саналади. Улар ЖЧ-2018да жуда ҳам тартибли ўйин кўрсатмоқда.

Уларда ўртача савиядаги ўйинчи ўйнайдиган чизиқнинг ўзи йўқ. Барча футболчилар топ ва экстра-класс даражада.

Айниқса Килиан Мбаппени алоҳида айтар эдим. Унинг тезлиги финал ўйинини ҳал этиши мумкин. Дидье Дешам шогирдлари Бельгияга қарши ёрқин ўйнамаган бўлса ҳам, уларнинг омади келди дея олмайман», - дейди Маттеус «Известия» нашрига.

Маълумот учун, Франция ва Хорватия ўртасидаги ЖЧ-2018 финал ўйини 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz