Қайднома

Қидирув

PEPSI Суперлига: «Қўқон-1912» «Металлург» устидан иродали ғалабага эришди

PEPSI Суперлига: «Қўқон-1912» «Металлург» устидан иродали ғалабага эришди

  13.07.2018 22:08
  0
  476
PEPSI Суперлига: «Қўқон-1912» «Металлург» устидан иродали ғалабага эришди

Бугунги ўйинда фақат ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушган футболчиларимиз илк дақиқалардан ҳужумкорликка зўр беришди. Дастлабки дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида босим ўтказган вакилларимиз тезкор гол кирита олишмади. 17-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси голга айланишига бир баҳя қолди. Ушбу вазиятда омад меҳмонларга кулиб боқди.

25-дақиқадаги ҳужумимизни меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан бартараф этиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 35-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан оширган тўпини рақиблар қийинчилик билан қайтариб қолишди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни очишга жуда яқин келгандик. Бироқ сўнгги паллада Акбар Исматуллаев меҳмонларни яққол голдан сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. Меҳмонлар эса қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилишди. 64-дақиқада Жасур Ҳакимовда яхши имконият вужудга келганди. Бироқ унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 68-дақиқада захирадан майдонга тушган Суҳроб Бердиев ўйинни анча кучайтирди. Унинг чалқанча усулда тепган тўпи ноаниқ бўлди.

69-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Гол муаллифи Зоҳид Абдуллаев бўлди. Меҳмонлар қарши ҳужумдан самарали фойдаланишди.

75-дақиқада рақиблар ўз жарима майдончалари ичида қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов доимгидек пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Голдан кейин футболчиларимизда яна бир қатор вазиятлар вужудга келди. Натижада ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда футболчиларимиз иккинчи голни уриб, ғалабани илиб кетишди. Гол муаллифи захирадан майдонга тушган Бехруз Садиллоев бўлди.

PEPSI СУПЕРЛИГА. 14-ТУР

“ҚЎҚОН-1912”  –  “МЕТАЛЛУРГ” – 2:1 (0:0)

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Шавкат Файзиев, Бахтиёр Шавкатов, Шавкат Насибуллаев.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Бахтиёр Номозов.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 75 (пен), Бехруз Сайдиллоев – 90+5. - Зоҳид Абдуллаев – 69.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (11. Фирдавс Асадов-72), 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. 17. Қувондиқ Рўзиев (78. Бехруз Садиллоев-85), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев-57).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 14. Аваз Маматхўжаев, 41. Савелий Абрамов, 55. Дарко Гожкович, 79. Иқбол Маликжонов.

“Металлург”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Аббос Отахонов, 9. Забихулло Ўринбоев, 10. Ислом Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев (92. Отабек Зокиров-92), 28. Станислав Андреев, 55. Акбар Исматуллаев, 87. Баҳодир Пардаев (7. Суҳроб Нуруллоев-59), 88. Аброр Ҳусинов, 90. Зафар Тўраев (77. Муҳаммад Исаев-65), 91. Павел Смоляченко.

Захира: 1. Зафар Сафоев, 14. Аброр Тошқўзиев, 23. Камрон Саидазимов, 30. Андрей Шипилов, 42. Худойшукур Сатторов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz