Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Франция терма жамоаси жаҳон чемпиони!

ЖЧ-2018: Франция терма жамоаси жаҳон чемпиони!

  15.07.2018 21:58
  0
  543
ЖЧ-2018: Франция терма жамоаси жаҳон чемпиони!

Жаҳон чемпионати 2018 финал баҳси ўз поёнига етди.

Учрашув кутилганидек юқори темп остида бошланди. Айниқса, хорватлар ўйинни жуда шиддатли бошлашди ва бир-қатор хавфли ҳужумларни уюштиришди.

Аммо ҳисобни очиш францияликларга насиб этди. 18-дақиқада Антуан Гризманнинг жаримадан етказиб берилган тўпи кутилмаганда баланд сакраган Марио Манжукичга тегди ва дарвоза тўридан жой олди.

Бироқ мазкур голдан сўнг хорватияликлар «синиб» қолишгани йўқ. Аксинча, ҳужумлар сонини янада оширишди ва 10 дақиқа ўтар-ўтмас жавоб голини киритишди. Бу вазиятда жарима майдони чизиқи атрофида ажойиб ўйин кўрсатган Иван Перишич кучли зарбаси эвазига дарвозани ишғол этди.

Кейинги дақиқалар яна тенгма-тенг кураш остида кечаётганди. Иккинчи голдан яна 10 дақиқа ўтиб эса франциялик футболчилар яна ҳисобни ўз томонига ўзгартиришди.

Бурчакдан етказиб берилган тўп Самуэль Юмтитидан ўтиб кетиб, кутилмаганда Перишичнинг қўлига тегди. Бу вазиятни обдон кўриб чиққан Нестор Питана (ўйин ҳаками) дарвозага пенальти белгилади ва Антуан Гризманн зарбани аниқ амалга оширди.

Хорватия терма жамоаси бу голга ҳам биринчи бўлимда жавоб қайтаришга роса ҳаракат қилишди, бир-неча хавфли вазиятларни ҳам яратди, аммо ҳисобни тенглаштириш биринчи бўлимда насиб этмади.

Хуллас илк тайм Франциянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қизиғи статистикага кўра, франциялик футболчилар тайм давомида дарвозага бор-йўғи бир донагина зарба йўллашган экан.

Иккинчи бўлим ҳам шиддат бобида биринчисидан қолишмади, аммо у Францияга аталди. 59-дақиқада Поль Погба ҳисобни 3:1 кўринишига келтирган бўлса, 65-дақиқада Килиан Мбаппе жарима майдони ташқарисидан кучли зарбаси эвазига жамоасининг 4-голини киритди. 69-дақиқадаги Уго Льориснинг жиддий хатосидан сўнг Марио Манжукич ҳисобни қисқартирди, 4:2.

Бу голдан сўнг хорватияликлар вазиятни ўзгартириш учун роса уринишди, бироқ ҳар қанча уринишмасин вазифани уддалай олишмади. Тўпни рақибга топшириб ўйинни тўлиқ назорат қилган Франция терма жамоаси жаҳон чемпионига айланишди.

ЖЧ-2018. ФИНАЛ

ФРАНЦИЯ – ХОРВАТИЯ 4:2 (2:1)

15 июль, «Лужники»

Голлар: 1:0 – 18, автогол Манджукич, 1:1 – 28 Перишич, 2:1 – 38, пенальти Гризманн, 3:1 – 59 Погба, 4:1 – 65 Мбаппе, 4:2 – 69 Манджукич.

Франция: Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте (Нзонзи, 55), Погба, Матюиди (Толиссо, 73), Гризманн, Жиру (Фекир, 81), Мбаппе.

Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пьяца, 81), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Крамарич, 71), Манджукич.

Огоҳлантиришлар: Канте (27), Люка Эрнандес (41), Врсалько (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz