Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: пул масаласи

ЖЧ-2018: пул масаласи

  17.07.2018 00:04
  0
  866
ЖЧ-2018: пул масаласи

Россия мундиал-2018 учун қанча сарфлади, ФИФАнинг даромади кутилган даражага чиқдими? Мухлислар харажати миқдори қанча? ЖЧ якунига етгани ҳамоно таҳлиллар баробарида молиявий ҳисоб-китоблар ҳам бошланиб кетди.

Россия мундиалини ҳозирдан тарихдаги энг яхшиси сифатида эътироф этишмоқда.

Championat.com сайти «Темирни қизиғида бос» мақолига амалга қилиб, тарихга айланган навбатдаги ЖЧнинг энг муҳим молиявий рақамлари билан таништирди.

683 млрд. рубль - Россиянинг умумий харажати. Энг кўп маблағ стадионлар қурилиши ва реконструкцияси, шунингдек, мезбон шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш учун кетди.

6,1 млрд. доллар - ФИФАнинг жами даромади. Бу Бразилия-2014 мундиалидагига нисбатан 1,3 млрд. доллар кўпдир.

23 млрд. рубль - мухлисларнинг гуруҳ босқичи давомидаги жами харажатлари. Бу сумма тахминий, зеро, мухлислар қанча сарфлашганини аниқ ҳисоблашнинг имкони йўқ.

38 млн. доллар - чемпион жамоа улуши.

16 млн. доллар - Россия термаси улуши. 8 млн. - ЖЧдаги иштирок учун, 4 млн. - 1|8 финалдаги иштирок учун, 4 млн. - 1|4 финалдаги иштирок учун.

8 млн. доллар - Россия термасининг тайёргарлик жараёнидаги умумий харажати.

2,8 млн. доллар - Hospitallity дастури бўйича энг қимматбаҳо чипталар пакетининг нархи.

139 млн. рубль - мухлислар илк ҳафтада «Лужники» стадионида шунча харажат қилишди.

50 млн. рубль - колумбиялик мухлис Москвада шунча пулини ўғирлатди. Хонанда Малуманинг отелдаги хонасидан эса қимматбаҳо буюмлар йўқолди.

5 минг доллар - бошқа қитъадан келган мухлис харажати (ўртача миқдор). Бу суммага Россияга самолётда учиб келиш ва қайтиш, яшаш, овқатланиш ҳамда гуруҳ босқичи доирасидаги 3та ўйин чиптаси баҳоси қўшилган.

100 рубль - Россия Марказий банки ЖЧ-2018 шарафига қиймати шу суммага тенг банкнот чиқарди. Қизиғи, унда Игорь Акинфеевнинг Испания термасига қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида кўрсатган жасорати сюжети акс эттирилган.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz