Қайднома

Қидирув

«Қизилқум» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

«Қизилқум» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

  16.07.2018 14:37
  0
  550
«Қизилқум» - «Пахтакор» учрашуви превьюси

PEPSI Суперлиганинг 17-турида «Пахтакор» «Қизилқум» майдонига сафар уюштиради.

Мазкур учрашувда жамоалар таркибида дисквалификация туфайли йўқотишлар мавжуд эмас. «Пахтакор» асосий таркибидаги барча футболчи бўлажак беллашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 37 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол «Шерлар» тарафида. 30 баҳсда зафар қучган «Пахтакор» 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. «Қизилқум» дарвозасига 97 гол урилиб, 22 тўп ўтказиб юборилган.

Юқори лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда «Пахтакор» мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

«Қизилқум» ва «Пахтакор» ўртасидаги учрашув 18 июль, чоршанба куни соат 21:00да «Ёшлик» стадионида бошланади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz