Қайднома

Қидирув

ФИФА ЖЧ сабаб клубларга пул тўлайди, энг кўп ҳақ «Ман Сити»га

ФИФА ЖЧ сабаб клубларга пул тўлайди, энг кўп ҳақ «Ман Сити»га

  16.07.2018 15:59
  0
  645
ФИФА ЖЧ сабаб клубларга пул тўлайди, энг кўп ҳақ «Ман Сити»га

Маълумки, ФИФА ЖЧга футболчи юборган клубларга маълум миқдорда пул тўлайди. Tonka Communications компанияси эса қайси жамоа қанча олишини ҳисоблаб чиқди. ФИФА бу сафар клубларга чамаси 180 миллион евро ажратган.

Тақсимотга кўра, муайян футболчининг мусобақада ўтказган ҳар бир куни учун 7236 евро тўланади. Бунда унинг майдонга тушган ёки тушмагани аҳамиятсиз.

Тахминий ҳисоб-китобларга мувофиқ, энг кўп улуш «Манчестер Сити»га тегади. «Шаҳарликлар» 4 миллион евродан кўпроқ олишади.

Футболчиларининг ЖЧ-2018даги иштироки учун ФИФАдан энг кўп маблағ оладиган клублар (топ-10)

1. «Манчестер Сити» - 4 417 500 евро

2. «Реал» - 4 316 800 евро

3. «Челси» - 3 964 600 евро

4. «Тоттенхэм» - 3 843 100 евро

5. «Барселона» - 3 658 900 евро

6. «ПСЖ» - 3 610 100 евро

7. «МЮ» - 3 348 800 евро

8. «Монако» - 3 002 900 евро

9. «Атлетико» - 2 671 900 евро

10. «Ювентус» - 2 489 500 евро


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz