Қайднома

Қидирув

Петер Шмейхель: «Ҳакамнинг ноўрин қарори хорватларнинг ҳафсаласини пир қилди»

Петер Шмейхель: «Ҳакамнинг ноўрин қарори хорватларнинг ҳафсаласини пир қилди»

  16.07.2018 20:29
  0
  575
Петер Шмейхель: «Ҳакамнинг ноўрин қарори хорватларнинг ҳафсаласини пир қилди»

Дания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель ЖЧ-2018 финалидан ўрин олган Франция – Хорватия (4:2) учрашуви ҳакамини танқид остига олди.

Маълумот учун, Нестор Питана биринчи бўлимда VAR тизимига таянган ҳолда Хорватия дарвозаси томон пенальти белгилаганди.

«Жаҳон чемпионти финали – бу жуда муҳим палла, аммо ҳакам уни ўғирлади. Бу хорватларнинг ҳафсаласини пир қилди. Уларнинг олдинги ўйинларда кўрсатган жасорат ва қўшимча энергиялари бир деганда йўқолди.

Ушбу финал бундай ҳолатга лойиқ эмасди. Мен Хорватия термасига мухлислар меҳрини қозонган жамоа совринини берган бўлардим.

Улар бизни илҳомлантиришди ва қийинчилик билан натижага эришиш мумкинлигини кўрсатишди», – дейди Шмейхель.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz