Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “CAFA U-15 championship” мусобақасига тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “CAFA U-15 championship” мусобақасига тайёргарликни бошлади

  16.07.2018 19:05
  0
  564
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “CAFA U-15 championship” мусобақасига тайёргарликни бошлади

Жорий йилнинг 22-30 июль кунлари Тошкент шаҳри Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинаётган “CAFA U-15 championship” мусобақасига мезбонлик қилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

15 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган ушбу “CAFA U-15 championship” мусобақасига Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тайёргарликни бошлади.

Ўқув машғулотлар йиғини Тошкентдаги “Чиғатой” спорт базасида бўлиб ўтмоқда. Азамат Абдураимов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи йиғинда иштирок этаётган 25 нафар қатнашчи орасидан энг иқтидорли футболчиларни якуний таркибга танлаб олади.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасига Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон Эрон ҳамда Турманистон терма жамоалари рақиблик қилишади. Ўйинлар Тошкентдаги "Миллий" “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” стадиониларида бўлиб ўтади. Ўқув машғулот йиғинида қуйидаги футболчилар иштирок этишмоқда:

Дарвозабонлар:

Тожибоев Ҳасан “Уз Донг Жу”

Кенжаев Асрор “Спартак”

Жўрабеков Самандар “Пахтакор”

Ҳимоячилар:

Йўлбарсов Элёр “Насаф”

Тошкенбоев Азизжон “Локомотив”

Погосян Вазген “Пахтакор”

Зевадинов Александр “Бунёдкор”

Тодоров Кирилл “Пахтакор”

Муйдинов Бобур “Одил Жуниор” 

Убайдуллаев Жасур “Насаф”

Тўхтасинов Тоҳир “Бунёдкор”

Тожибоев Ҳусан “Уз Донг Жу”

Ярим ҳимоячилар:

Хўжанбердиев Мурод “Насаф” 

Исломов Риан “Нефтчи”

Иномов Диёр “Спартак”

Жумахонов Пўлат “Пахтакор”

Пазилдинов Муҳриддин “Пахтакор”

Ҳусанов Абдуқодир “Бунёдкор”

Қаҳҳорржонов Асадбек “Бунёдкор” 

Абдураззоқов Нодир “ЧКОР”

Ҳужумчилар:

Акромов Шаҳзод “Насаф”

Ҳожибоев Сардор “Пахтакор”

Қўзибеков Асилбек “Гулистон”

Раҳматов Облоёр “Нефтчи”

Тоҳиров Беҳруз “Бунёдкор”


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz