Қайднома

Қидирув

«Металлург»: танишинг, рақибимиз – «Бунёдкор»!

«Металлург»: танишинг, рақибимиз – «Бунёдкор»!

  17.07.2018 10:14
  0
  711
«Металлург»: танишинг, рақибимиз – «Бунёдкор»!

Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 14 йил бўлди. Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти.

2007 йилдан элита сафида «қалдирғочлар» беш марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта вице-чемпион, бир марта бронза медали совриндори, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва беш карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди.

2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган «Бунёдкор» жамоаси икки марта қитъанинг мазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015, 2017 йиллар).

«Бунёдкор»нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси «саналарди». 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган,  «Бунёдкор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради. Аммо яқинда «Бунёдкор» стадиони ЎФА балансига ўтказилди ва эндиликда у «Миллий» стадион деб атала бошланди.

«Бунёдкор» бугунгача олий лига баҳсларида 326 та учрашув ўтказган. Шулардан 225 тасида ғалаба қозонган, 62 тасида дуранг ўйнаган, 39 тасида мағлубиятга учраган.

Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 624:191. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ғисобли ғалабаси – 7:0 («Шўртан», 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 («Локомотив», 2015 йил).

«Металлург» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz