Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновнинг топширига асосан, ЎФАнинг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси қошида “Ҳакамлар бўйича экспертлар гуруҳи” ташкил этилди.
Ушбу экспертлар гуруҳини ташкил этишдан асосий мақсад, Суперлига, Про-лига ҳамда ЎФА томонидан ташкил этилаётган учрашувларни бошқарувчи ҳакамларнинг савиясини ошириш, уларнинг ўйин давомидаги хатоларини камайтириш, ноҳалол ҳакамликни олдини олишдир.
Экспертлар гуруҳи аъзолари этиб Бобур Ҳайдаров, Александр Попов, Фарҳод Абдуллаев, Марат Исмоилов, Арслон Ҳотамов, Бахтиёр Тоғаев, Равшан Эрматовлар тайинланишди.
Тез орада мухлислар ва ҳакамлар орасида интерактив алоқани йўлга қўйиш мақсадида янги платформа ишга туширилиши мўлжалланган. Ушбу платформа орқали мухлислар экспертларга бўлиб ўтган ўйинлардаги вазиятлар, ҳакамларнинг ҳатти-харакатлари борасида саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилишлари ва тегишли жавоблар олишлари мумкин бўлади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20